Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳақида маълумот

Ташил этилган йили - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 1943 йилда ташкил топган.

Қайта ташкил этилган йили - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2017 йилдаги ПҚ №2789 - сон қарорига асосан ЎзР ФА Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва ТДТУ қошидаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази базасида қайта ташкил қилинди.

М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти қуйидаги илмий йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини олиб боради:

  • - деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, грунтлар механикаси, экспериментал механика;
  • - бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги;
  • - суюқлик ва газ механикаси;
  • - механизмлар ва машиналар назарияси, конструкциялар динамикаси ва мустаҳкамлиги.