Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Сагдиев Ҳамидулла

ЎзР ФА М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори(2018-йилдан ҳозирги вақтгача).

Техника фанлари номзоди, катта илмий ходим. Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги соҳасида илмий фаолият олиб бораётган олим.

1951-йил 25-февралда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Тошкент давлат университетини 1973-йилда томомлаган. ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида муҳандис, кичик илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

300 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 1 та монография, 1 та ўқув қўлланма, 2 та патент ва 3 дастурий маҳсулотлар муаллифи.


Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович

ЎзР ФА М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (2018-йилдан ҳозирги вақтгача).

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим. Ер ости иншоотлар сейсмодинамикаси соҳасида илмий фаолият олиб бораётган олим.

1984-йил 21-апрелда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Наманган муҳандислик - педагогика институтини 2006-йилда бакалавриатурасини, 2008-йилда магистратурасини томомлаган. Наманган муҳандислик - педагогика институтида ўқитувчи, ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида кичик илмий ходим, катта илмий ходим-изланувчи, катта илмий ходим лавозимларида ишлаган.

90 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 2 та монография ва 10 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар муаллифи.


Исмоилова Сабида Исроиловна

ЎзР ФА М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти илмий котиби (2014-йилдан ҳозирги вақтгача).

Техника фанлари номзоди. Тўқимачилик ипларининг механик хусусиятларини ўрганиш, уларнинг технологик жараёнларда ўзгариш чегараларини аниқлаш ва тадбиқ қилиш ҳамда ипларнинг мустаҳкамлигини аниқлашнинг илмий асосларини яратиш соҳасидаги олим.

1973-йил 11-майда Тожикистон Республикаси Хўжанд вилоятида туғилган. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини 1995-йилда томомлаган. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти лаборанти, катта лобаранти, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Физика-математика, техника ва Ер ҳақидаги фанлар бўлинмаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, илмий экспертиза бўлими бош мутахассиси, ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти катта илмий ходим лавозимларида ишлаган.

60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 1 та монография ва 2 та дастурий маҳсулотлар муаллифи.