Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг оҳирги йиллардаги илмий ютуқлари

Фундаментал тадқиқотлар соҳасида эришилган асосий ютуқлар:

  • - Т-, Г- и V- кўринишдаги мураккаб шаклли ер ости қувурларни ер усти қаламининг ёрилган жойларида, грунтнинг тузилиши ва консистенцияси кескин ўзгарувчан чегараларда, кучли сейсмик таъсирлар натижасидаги ўпирилишлар ва оқма лойларда сувга тўйинган грунтлар билан ўзаро таъсири тадқиқ қилинди;
  • - бимоментлик назарияси асосида эластик асосни ҳисобга олган ва олмаган ҳолда динамик куч таъсиридаги пластиналар, балкалар ва қобиқларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилди;
  • - тўлқинлар назариясини афзаллиги ва аниқлигини асослаш мақсадида ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги масалалари ҳисобланган ва ер ости иншоотларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатига баҳо берилган. Динамик юкламани ҳисобга олган ҳолда ер ости қувурларини кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатининг аниқлиги асослаб берилди;
  • - қалин анизотроп оболочкалар (қобиқлар) ва пластиналарнинг бимоментлик назарияси ишлаб чиқилди;
  • - турли грунт шароитларида жойлашган сейсмик юкламалардаги турли конфигурацияли ва турли материалли ер ости қувурларини динамикаси тадқиқ қилинди ва ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилди;
  • - грунт массиви ва сейсмик юкламадаги тўлқин жараёнларига қараб грунтли иншоотларнинг (тўғон, қиялик, карьер бортлари) кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқ қилинди ва уларнинг турғунлигига, сейсмик мустаҳкамлигига баҳоланди;
  • - фазовий ҳисоблаш модели, чекли элементлар учули (ЧЭУ) бўйича ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилди ва турли интенсивликдаги сейсмик таъсирларда тебранишдаги динамик сўндирувчили бинонинг сейсмик мустаҳкамлиги баҳоланди;
  • - гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнида объект жойлашган жойнинг сейсмик шароитини ҳисобга олган ҳолда республика ва халқаро меъёрий хужжатларга мувофиқ сейсмик ҳавфсизлигини таъминловчи методология ишлаб чиқилди;
  • - тишли-ричагли планетар ва дифференциал типдаги валик оралиғи узатиш механизмини синтез қилиш усули ишлаб чиқилди.

Амалий тадқиқотлар соҳасида эршилган асосий ютуқлар:

  • - туз тупланган жойларда цемент қатламининг емирилиши ва кўмилган қувурларни пачоқланиши сабаблари ўрганилди, шу жойлардан ўтиш учун скважиналарни маҳкамлаш технологияси ишлаб чиқилди;
  • - AutoCAD дастури ёрдамида саноат макро-инерцион чангютгичининг техник хужжатлари шакллантирилди ва дедатлаштириш чизмалари ишлаб чиқилди;
  • - такомиллашган мараздан қочирма қурилмада моделли экспериментал тадқиқотларни ўтказиш методикаси ишлаб чиқилди ва статик ва динамик юкламалар таъсиридаги ҳарорат омили ҳисобга олган ҳолда, турли чуқурликларда ўрнатилган ер ости полиэтилин қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқ қилинди;
  • - "TEXNOLOG-STAN" МЧЖ ва АО "Технолог" АЖ билан биргаликда таркибий универсал шпинделли пахта териш аппарати учун конструкторлик хужжатлари тайёрланди. Вентилятор узатмаларининг, пахта териш аппаратининг ва даланинг ён томонидан кўринишини автоматик нусха олиш системаси оптималлашган параметрлари ягона гидросистема каби аниқланди ва амалиётда қўллаш учун тавсиялар тайёрланди.
  • - отиб берувчи барабан ва чигит ажратувчи қурилмали аррали жин узатмаси ишлаб чиқилди. Арралароро қистирмалар ва аррали джин қистирмаларини маҳкамловчи вал тайёрланди.
  • - кўнярим маҳсулотига механик ишлов бериш учун янги конструкцияли ресурстежамкор қурилманинг ва валикли технологик машиналар механизмларининг макет нусхалари тайёрланди ва ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;
  • - тўғри ва эгри чизиқли ҳаракатда ўзгарувчан базали ва изли тракторнинг динамик турғунлиги ва бурилувчанлиги баҳоланди. Клиренсни ўзгаришини 4-ғилдиракли тракторнинг ўтишига ва ҳаракатнинг текислигига таъсири баҳоланди, бошқарилувчи клиренсли трактор ҳаракати турғунлигини баҳолаш мезонларини аниқлаш тавсиялари ишлаб чиқилди;
  • - КМК 2.01.03-96 "Сейсмик худудларда қурилиш"нинг IV бўлими ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқларининг ҳисоблаш усуллари актуаллаштирилди ҳамда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар лойиҳалаш учун Қурилиш вазирлигига тақдим этилди;
  • - грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати сонли усуллар билан ва грунтли иншоотлар қияликларининг турғунлиги меъёрий усуллар ёрдамида аниқланди. Яратилган ЭҲМ дастури асосида қўйилган масалалар ечилди, сеймик таъсирдаги грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлаш бўйича бир қатор ҳисоблашлар ўтказилди.
  • - вибрацияли столнинг тебранишларини кўчишини регистрация қилувчи датчиклар ишлаб чиқилди, тензметрик кучайтиргич ва АЦП плата тайёрланди;
  • - Охангарон райионидаги Шавазсой карьеридаги портлашда сейсмик портлаш натижасидаги тўлқинларнинг бинога ва унинг грунтли асосига таъсирини баҳолаш бўйича мобиль мухандислик-сейсмометрик станцияси дала шароитида синовдан ўтказилди;
  • - сейсмик таъсирдаги қатламли эластомер асосли бинонинг фазовий модели ишлаб чиқилди. Конструкция элементларини ўзаро таъсири, деформация турлари ва конструктив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пластиналарнинг бимоментлик назариясини қўллаш асосида тўртбурчак (коробка) конструкцияли бино модели такомиллаштирилди;
  • - динамик таъсирдаги фазовий коробка конструкцияли бинонинг ва каркасли бинонинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисобловчи методика, алгоритм ва дастур ишлаб чиқилди;
  • - айланиш маркази ёйсимон харакатланувчан янги дифференциал механизмнинг амалдаги макети тайёрланди ва назарий олинган натижаларни текшириш бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказилди;
  • - саноат макро-инерцион чангютгичи ишлаб чиқилди;
  • - тузли ва лойқа чўкмаларни ўтказадиган скважиналарни маҳкамлаш технологияси, қувурларни эгилиши бўйича қурилма ишлаб чиқилди;
  • - лаборатория статик хаво-марказдан қочирма классификатор тайёрланди.

Инновация тадқиқотлари бўйича эришилган асосий натижалар:

  • - йўл иншоотларини кўтариш имкониятларини оширувчи янги технология "Автойуллойиха" АЖда жорий қилинди ва меъёрий хужжатлар тайёрланди;
  • - КНК-270 тик-нишаб конвейерни мустаҳкам ишлашини таъминловчи тадқиқотлар ўтказилди ва Мурунтау карьерида кон ишларини олиб боришда мумкин бўлган критик ҳолатлар олди олинди;
  • - аррали жиннинг юқори аниқликли ва ишончли теримли, кўп марта ишлатиш мумкин бўлган колосники жорий қилинди;
  • - грунтли тўғонлар ва бошқа муҳим гидротехник иншоот (ГТИ)лар учун сейсмик ҳавфни камайтирадиган методика ишлаб чиқилди. ГТИни техник ҳолатини ишончлилигини, бехавотир эксплуатация қилишни таъминловчи ҳаракатлар таҳлил қилинди ва танланди;
  • - пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш, шунингдек толани тозалашда энергия сарфини бошқариш ва камайтириш технологик жараёнларини схемаси ишлаб чиқилди;
  • - аррали жин ва тола тозаловчи технологик машиналарни бошқаришни атоматлаштирилган системаси яратилди;
  • - шаҳар қурилиши меъёрлари ШНК 2.01.20-16 "Сейсмик районларда транспорт иншоотларини қуриш" ва уларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланди.