Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан ҳамкорлик олиб бораётган муассасалар

ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазияилар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Институт 2018-йилда Жанубий Кореянинг "San Mun" университетининг "Университет-саноат ҳамкорлиги" маркази ва Қозоғистоннинг Алма-Ата университети билан ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар имзолади. Кўп йиллар давомида институт АҚШнинг Беркли университети, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғистон ва бошқа давлатлар илмий марказлари билан илмий алоқалар ўрнатган.

Республика олий таълим муассасалари ЎзМУ, ТошТЙМИ, ТАҚИ, ТАЙЛҚEИ, Губкин номидаги Россия нефт ва газ университетининг Тошкент филиали, ТТEСИ, ТошДТУ, ТошКТИ, ТошИҚХММИ ва бошқалар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган ва улар асосида илмий-техник ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар олиб бормоқда. Институтда 2018-йилда ЎзМУ, ТАҚИ, ТТEСИ, ТАЙЛҚEИ талабалари томонидан 4 та магистрлик диссертациялари ва 6 та бакалавр диплом ишлари бажарилди.