Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Институтнинг асосий илмий йўналишлари:

  • - деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, грунтлар механикаси, экспериментал механика;
  • - бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги;
  • - суюқлик ва газ механикаси;
  • - машина ва механизмлар назарияси, конструкциялар динамикаси ва мустаҳкамлиги.

Тадқиқотларнинг мақсади – деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси, грунтлар механикаси, суюқлик ва газ механикаси, экспериментал механика усуллари, механизмлар ва машиналар назарияси, конструкциялар динамикаси ва мустаҳкамлиги, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги муаммолари ва уларнинг сейсмик ҳавфсизлигини таъминловчи тавсиялар тайёрлаш, уларни сейсмик ҳимоялаш усуллари, ҳаётни таъминловчи сейсмик ҳавфни камайтирувчи стратегияни ишлаб чиқишнинг илмий асосларини ривожлантириш.

Тадқиқотларнинг вазифалари:

  • - грунт шароитларини, чизиқсизлик хусусиятларини ва сейсмик таъсир турларини ҳисобга олувчи эр ости иншоотлари сейсмодинамикаси, асос ва пойдеворлар илмий асосларини яратиш ва ривожлантириш;
  • - динамик юкланишлардаги жисмларни, грунтли мухитлар ва иншоотларни уларнинг конструктив ва тузилиш ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда деформацияланиш қонуниятлари, мустаҳкамлиги ва сейсмик мустаҳкамлиги бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
  • - гидротехник иншоотлар динамикаси ва сейсмик мустаҳкамлиги бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
  • - материалнинг конструктив ҳусусиятларини ва механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда пластиналар ва қобиқлар назариясини ривожлантириш;
  • - иншоотларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ва уларнинг грунт билан ўзаро таъсири тадқиқотлари бўйича моделли ва табиий шароитда тажрибалар ўтказиш;
  • - содда ва мураккаб юкланишлардаги конструктив материалларни ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш ва аниқлаш, уларнинг деформацияланиш қонуниятларини ўрнатиш, деформацияланувчан муҳитларни эластик-пластиклик жараёнлари назариясини ривожлантириш;
  • - бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тавсиялар, уларни фаол ҳимоялаш методларини тайёрлаш, ҳаётни таъминловчи тизимларни сейсмик ҳавфини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • - суюқлик ва газ механикаси, реология, кўп фазали муҳитлар ва гидроузатмалар тизими муаммоларини, уларни самарали ишлаши учун техник эчимлар билан таъминлаган ҳолда тадқиқ қилиш;
  • - машиналар динамикаси муаммоларини тадқиқ қилиш, ресурс тежамкорлик бўйича ўз фаолиятини оптималлаштириш усулларини яратиш;
  • - ҳисоблаш усулларини яратиш ва ривожлантириш, машина ва механизмларнинг янги авлодларини яратиш;
  • - нефт - газ ва тоғ - металлургия саноатидаги зарарли чиқиндиларни ушлаб қолиш муаммоларини эчиш бўйича изланишлар олиб бориш.