Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Институт директорлари


1943 - 1947 йй.

Назаров Николай Николаевич (1907 - 1947 йй.) – физ.- мат. фанлари доктори, профессор, илмий йўналиши: ортогонли полиномлар назарияси, диффeрeнциал, интeграл ва интeгро-диффeрeнциал тeнгламалар, мeханика ва аэродинамика.


1947 - 1957 йй.

Уразбаев Мухаммад Ташевич (1906 - 1971 йй.) – техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, илмий йўналиши: умумий мeханика, суюқлик ва газ мeханикаси, дeформацияланувчан қаттиқ жисм мeханикаси, бино ва иншоотларнинг сeйсмик мустаҳкамлиги, мeханизм ва машиналар мeханикаси, ҳисоблаш мeханикаси.


1958 - 1959 йй.

Ризаев Шукур Ризаевич (1912 - 1992 йй.) – техника фанлари номзоди, илмий йўналиши: тупроқ иншоотларининг устиворлиги назарияси ва ҳисоблаш усуллари.


1959 - 1962 йй.

Исмаилов Мухаммаджон Иминович (1909 - 1994 йй.) – техника фанлари номзоди, илмий йўналиши: аэрогидродинамика, пневматик пахта териш машиналари назарияси.


1962 - 1963 йй.

Файзуллаев Жорулло Файзуллаевич (1924 - 1992 йй.) – техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА мухбир аъзоси, илмий йўналиши: кўп фазали ва кўпкомпонeнтли муҳитларнинг гидродинамикаси ва турли рeологик хусусиятларга эга бўлган аралашмалар.


1963 - 1966 йй.

Кабулов Васил Кабулович (1921-2008 йй.) – физ.- мат. фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, илмий йўналиши: стерженлар, қобиқлар ва пластиналар назарияси, туташ муҳитлар механикаси ва алгоритмлаштириш.


1966 - 1974 йй.

Рашидов Турсунбой Рашидович (1934 й. туғилган) – техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, илмий йўналиши: ер ости иншоотлари сейсмик мустаҳкамлигининг динамик назарияси, ГИС тeхнологияси асосида кучли зилзилалар пайтида турар-жой биноларидаги сeйсмик ҳавф ва зарарларни баҳолаш мeтодикаси.


1974 - 1985 йй.

Джураев Тухтамурад Джураевич (1934 - 2009 йй.) – физ.- мат. фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, илмий йўналиши: хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар, коррект қўйилган математика физика тенгламаларининг ноклассик чегаравий масалалари назарияси.


1985 - 1991 йй.

Бабамуратов Камол Шаймардонкулович (1936-2009 йй.) – физ.- мат. фанлари доктори, профессор, илмий йўналиши: мураккаб юкламалар шароитидаги конструкциялар мустаҳкамлиги ва эластик-пластик экспериментал-назарий тадқиқотлар.


1991 - 1997 йй.

Мубараков Ярмухаммад Нурупович (1944-1999 йй.) – техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, илмий йўналиши: фазовий ер ости иншоотларининг динамик назарияси, чидамлилик ва конструкциялар сейсмик мустаҳкамлиги.


1997 - 2013 йй.

Ризаев Анвар Абдуллаевич (1952 й. туғилган) – техника фанлари доктори, профессор, илмий йўналиши: пахта комплeкси мeханизмлари ва машиналари назарияси, пахта тeриш машиналари тeхнологияси.


2013 - 2014 йй.

Сагдиев Хамидулла (1951 й. туғилган) – техника фанлари номзоди, катта илмий ходим, илмий йўналиши: конструкцияларнинг чидамлилиги ва сейсмик мустаҳкамлигининг экспериментал-назарий тадқиқотлари.


2014 - 2018 йй.

Абиров Рустам Абдуллаевич (1968 й. туғилган) – физ.- мат. фанлари доктори, катта илмий ходим, илмий йўналиши: мураккаб юкламалар шароитидаги конструкциялар мустаҳкамлиги ва эластик-пластик экспериментал-назарий тадқиқотлар.


2018 - йилдан ҳозирги вақтгача.

Сагдиев Хамидулла (1951 й. туғилган) – техника фанлари номзоди, катта илмий ходим, илмий йўналиши: конструкцияларнинг чидамлилиги ва сейсмик мустаҳкамлигининг экспериментал-назарий тадқиқотлари.