Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ МУҲИМ НАТИЖАЛАРИ



Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, сейсмодинамика ҳамда бино ва иншоотлар конструкцияларининг мустаҳкамлиги

1943-1954 йй. академиклар М.Т. Ўрозбоев ва Х.А. Рахматулинлар рахбарлигида эластиклик ва пластиклик назарияси, назарий ва амалий механика, оғирликка эга бўлган деформацияланадиган ипларнинг механик асослари, муҳитларда тўлқинларни тарқалиши, тебраниш назарияси ва стержен, пластина, қобиқларни динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш методларининг асосий муносабатлари ишлаб чиқилди.

Академик М.Т. Ўрозбоев раҳбарлигида Чотқол (1946 й.) ва Ашхобод (1948 й.) зилзилаларининг оқибатлари таҳлил қилинган ва тошли иншоотларга сейсмик таъсир ТУ-58-48 меъёрий хужжат (стандартлар) бўйича аниқланадиган юкламага нисбатан бир неча баробар катталиги аниқланган. Ушбу ҳолат сейсмик таъсирларни аниқлаш бўйича қабул қилинган усулларни сезиларли даражада қайта кўриб чиқиш зарурлигига олиб келди ва сейсмик юкламаларга тузатиш коэффиценти таклиф қилинди. Зилзилаларнинг оқибатлари Ўрта Осий ҳудудини сейсмик районлаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда, махаллий материалларни зилзилабардош қурилишда қўллашда, шунингдек ТУ-58-48 муҳим меъёрий хужжатни тузиш ва аниқлик киритишда кенг қўлланилди.

1954-1966 йилларда академиклар В.К. Кабулов ва Т.Ш. Ширинкуловлар раҳбарлигида чизиқли ва чизиқсиз қўйилган, доимий ва ўзгарувчан кесимли эластик ва эластик-пластик стержен, плита ва қобиқларни тебраниш назарияси, конструкция элементларини мустаҳкамлиги, чизиқсиз оқувчанлигини ҳисобга олган ҳолда грунтни деформацияланиш қонуниятлари, туташ муҳитларда алгоритмлаш соҳасида тадқиқотлар олиб борилди.

Академик М.Т. Ўрозбоев ва проф. В.Т. Рассказовскийлар раҳбарлигида эгилувчан ва қаттиқ биноларга дискрет ва тақсимланган схемали импульсли юкламаларни таъсири тадқиқ қилинган. Сейсмик юкламаларни аниқлаш ва бахолаш усуллари, турли конструктив ечимли биноларнинг ҳисоблаш моделлари, пластина типидаги тўғонларнинг сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усуллари таклиф қилинди, бу эса зилзилабардош бино ва иншоотларни қуриш ва лойиҳалаш бўйича талабларни аниқлашга имкон берди.

1966 йил 26 апрелдаги Тошкентдаги вайрон қилувчи зилзила зилзилабардош бино ва иншоотларни фундаментал назарияси ва амалий тадқиқотларини ривожлантиришга туртки берди. 1966 йилдан 1970 йилларгача академик М.Т. Ўрозбоев раҳбарлигида эпицентрал зоналардаги биноларга сейсмик таъсир таҳлил қилинди, зилзиланинг интенсивлиги ва макросейсмик таъсир бўйича сейсмик зона чегаралари аниқланди. Ўзбекистон территориясининг асосий қисмини тўққиз баллик зонага ўтказиш, оммавий қурилишдаги мавжуд турдаги лойиҳаларни сейсмик баллик шкаласига қўшимча қилиб тўққиз баллик зоналар шароитига мослаштириш масаласи ҳал қилинган. Тўққиз баллик зоналар учун динамик коэффицентларнинг регионал графиги тузилган, сейсмик тезланиш спектори тадқиқ қилинган, зилзиланинг динамик характеристикалари ўрганилган. Шикастланган биноларни тиклаш ва янгиларини лойиҳалаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Бошқа ташкилотлар билан хамкорликда СНиП II-А.12-69 тузилган, бунда зилзила таъсирини ҳисобга олган ҳолда иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги бўйича тадқиқотлар натижалари ҳисобга олинган. Зилзила вақтида бино ва иншоотларнинг хатти-ҳаракати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш учун инженер-сейсмометрик хизматини ташкил этиш бўйича ишлар бошланди. Биноларни тиклашда фойдаланиладиган конструкцияларнинг лаборатория ва табиий шароитда тадқиқотлари олиб борилди. Экспериментал-назарий усулда «структур» типидаги бино ва иншоотларнинг, ГРЭСнинг бош корпусларининг, рама конструкцияли баланд биноларнинг тутиб турувчи имкониятлари ва динамик характеристикалари аниқланган. Бу тадқиқотларнинг маълум этаплари В.Т. Рассказовский, Т.Р. Рашидов, К.С. Абдурашидовларнинг «Последствия Ташкентского землетрясения» («Тошкент зилзиласининг оқибатлари» (Ташкент: Фан, 1967). номли монографияда акс эттирилган.

1960 йиллар оҳирида олимлар ва мутахассилар мураккаб грунтли, юқори сейсмик ҳудуд шароитида Тошкент метрополитенини лойиҳалаш ва қуриш масаласига дуч келишди. «Ташметропроект» институти билан биргаликда мухандислик-геологик қидирув ишлари, назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижалари бўйича метрополитен трассаси йўналишини, очиқ ва ёпиқ усулда ишлаганда иншоотнинг жойлашиш чуқурлигини, деформацион чоклар орасидаги масофани уларнинг геометрик ўлчамлари ва грунт шароитига боғлиқ холда танлаш каби муҳим муаммолар ечилган. Метро қурилиши амалиётида биринчи марта йиғма темирбетон элементлардан иборат думалоқ тоннел ва очиқ ва ёпиқ усулда ишлаш учун тўғри тўртбурчакли яхлит секцияли қопламалар, йирик блоклардан иборат колонна типидаги метрополитен станциялари ва бир гумбазли метрополитен станцияларининг сейсмик мустаҳкам конструкциялари ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. Академик Т.Р. Рашидов ва проф.А.А. Ишанходжаевлар раҳбарлигида ишлаб чиқилган юза ва чуқур жойлашган тоннелларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш методикаси ва низоми Тошкент ва Сафия метрополитенини, шунингдек БАМ тоннелларини лойиҳалашда ва қуришда кенг қўлланилди.

Механика ва ҳисоблаш техникаси ютуқларини тебраниш ва конструкция элементлари мустаҳкамлиги назариясида, грунтлар динамикаси ва бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги масалаларида кенг қўллаш орқали бу икки жиҳатлар 1970-1982 йилларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар ривожи кўлламини ва жадаллигини сезиларли даражада кенгайтирди. Грунт шаклининг чизиқли ва чизиқсиз оқувчанлигини, бир жинсли бўлмаган яхлит асосдаги балкали ва думалоқ плита ва ромларни эгилишини, реологик хусусиятларини ва муҳит билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда плита ва қобиқларни тебранишини, эластик ва ёпишқоқ эластик муҳитларни ностационар тебранишини ҳисобга олган ҳолда консолидация назариясида янги йўналиш ишлаб чиқилган, грунтлар динамикасининг икки ўлчамли масалалари ечилган. Деформацияланувчан жисмларнинг физик ва геометрик параметрларига, тўлқинларни турли муҳитларда тарқалишига боғлиқ холда чизиқсиз тебранишлари тадқиқ қилинган,тўсиқли тўлқинларнинг дифракция масаласи ечилган.

Оғирлик функцияси ёрдамида иншоотларнинг сейсмик таъсирларга реакциясини аниқловчи, сейсмик таъсирларни аниқлашнинг физик усуллари, тупроқли иншоотларнинг мустаҳкамлиги усуллари ишлаб чиқилган. Ностационар мультипликатив сейсмик жараён модели, ўзаро-корреляцион функция ва сейсмик тезланишни ташкил қилувчиларининг спектрал зичлиги тузилди. Турли конструктив ечимли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлиги фазовий ишларни ва динамик таъсир натижасида уларнинг элементларини ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда экспериментал-назарий усулда тадқиқ қилинган. Конструкция элементларини деформацияланиши қонуниятлари аниқланган ва биноларни сейсмик таъсирларга ҳисоблаш учун кўрсатмалар ишлаб чиқилган.

Тўғонларни сув билан ўзаро таъсири масалалари сейсмик таъсирдаги ягона механик тизим сифатида тадқиқ қилинган. Бетонли тўғонларни динамик ҳисоблаш учун иншоот ишлашида фазовий характерига таъсирини, асоснинг, иншоот материалининг ва сув муҳитининг физик-механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш схемалари танланган ва аниқлаштирилган, усул ва дастурлари ишлаб чиқилган. Профессорлар Р.Х. Мухиддинова ва М.М. Мирсаидовлар ишларида гидротехник ва энергетик иншоотларни сейсмодинамикага ҳисоблаш методикаси ривожлантирилган, грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ва ер ости гидротехник иншоотлари атрофидаги биржинслимас жойларнинг мустаҳкамлик хусусиятлари тадқиқ қилинган. Сейсмик таъсирнинг ностационарлигини ҳисобга олган ҳолда бетонли гравитацион ва йирик контрфорс тўғонларни ҳисоблаш бўйича методика ва қўлланма яратилган. Иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳақида тўлқинлар масаласи ечилган, ички диссипатия ва энергияни тўлқинли йўқолишини ҳисобга олган ҳолда текис ва фазовий системалар динамикаси тадқиқ қилинган. Сесмопоясларни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ўрганилди, грунтли тўғонларнинг динамик характеристикалари ва сейсмик тезланишларининг қийматлари аниқланди.

Ер ости иншоотларининг грунт билан ўзаро таъсири катта аҳамиятга эга бўлган назарий ишлар қаторига киради. Ер ости иншоотлари динамикаси муаммолари биринчи марта академик Т.Р. Рашидов раҳбарлигида 1950 йиллар оҳирида тадқиқ қилана бошланди. Кучли зилзилалар оқибатлари чуқур таҳлил қилинди ва етказилган зарарнинг асосий турлари ўрганилди, жойлашиш чуқурлигини, грунт шароитиларини, геометрик ўлчамларини, улаш турлари ва қурилиш сифатини турли вазифаларга мўлжалланган ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлиги таъсири аниқланган. Булар натижасида ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигининг динамик назарияси яратилган, бунда биринчи марта сейсмик тўлқинлар тарқалишида «қувур - грунт» тизимининг нисбий силжиши ҳисобга олинган.

Профессор Г.Х. Хожметов раҳбарлигида лаборатория ва табиий-дала шароитидаги экспериментал тадқиқотлар асосида биринчи марта ер ости иншоотларини грунт билан ўзаро таъсирининг табиати ўрнатилган, эластик-қайшқоқ пластик хусусиятга эга бўлган қувурнинг ўзаро таъсирининг реологик модели ишлаб чиқилган. Собиқ иттифоқ ФАсининг мухбир аъзоси А.А. Ильюшин ва ЎзР ФА академиги Т.Р. Рашидов рахбарлигида стационар тўлқинларни ер ости қувури ўқи бўйлаб тарқалишини ўрганишда шартли равишда «товуш тўлқинигача» ва «ундан юқори товушли» деб номланган тўлқинларни икки хил режимда тарқалиши мавжудлиги аниқланди. Бу эффект ер ости иншоотининг кучланганлик ҳолати тасаввурини сезиларли ўзгартирди ва кучли зилзила вақтида ер ости иншоотларини шикастланиш ва бузилиш сабабларига оид кўпгина саволларга жавоб бериш имкониятини берди. Ўзаро таъсирнинг қайишқоқ эластик ва эластик-пластиклик хусусиятларини, қувур материалларини, қувур тизимидаги туташиш тугунларини, мураккаб тугунларда қувурларни марказий бўлмаган ва ортогонал туташишни ва ҳ.к. ҳисобга олган ҳолда ер ости қувурларининг сейсмодинамикаси бўйича бир қатор масалалар ечилди.

Кейинчалик Я.Н. Мубораков раҳбарлигида ер ости иншоотларининг сейсмодинамик назарияси қобиқ типидаги ер ости фазовий конструкцияларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ қилиш орқали ривожлантирилди. Ёпиқ ва очиқ профилдаги ер ости цилиндрик ва сферик иншоотларни динамик ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган, тўғри тўртбурчак ва думалоқ шаклдаги тоннеллаарнинг, колонна ва бир гумбазли метрополитен станцияларининг сейсмик таъсирларда тебраниши тадқиқ қилинган. Тошкент метрополитенинг қурилган қисмида табиий шароитда экспериментал тадқиқотлар ўтказилган, иншоотларни метрополитен поездлари ўтиши натижасида ҳосил бўладиган титрашлардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Ер ости фазовий иншоотларини уларнинг конструктив хусусиятларини, грунт билан қайшқоқ эластик ва эластик-пластик ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда сейсмик тўлқинлар таъсири остида тебранишига оид бир қатор масалалар ечилган. Дала шароитида сейсмопортлаш усули билан ер ости иншоотини грунт билан ўзаро таъсири характери ўрганилган. Учта ўзаро-препендикуляр йўналишларда ер ости иншоотларининг грунт билан ўзаро таъсири параметрлари ва сейсмик юкламалар аниқланган. Ер ости иншоотларини кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини тадқиқ қилишда сейсмодинамика назарияси ва тўлқинлар динамикасини қўллаш соҳаси аниқланди.

1983-1991 йилларда сейсмик таъсирларнинг тўлқинли характерини ҳисобга олиш, тўлқинларни қайишқоқ эластик ва қайишқоқ пластик муҳитларда тарқалиши, турли шакллардаги тўсиқларда тўлқинларни дифракцияси ривожлантирилди. Профессор К.С. Султанов ишларида қаттиқ боғланишда ўзаро таъсир моделлари, юклма шартлари ва муҳит хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ер ости иншоотларини грунтда ишқаланишни ва эркин силжишни ҳосил бўлиши тадқиқ қилинган. Эластик ва гидроэластик системалар динамикаси соҳасида грунтли асосларни сейсмоизоляция системаси билан жихозланган иншоотлар билан ўзаро таъсири, иншоотларни ҳимояловчи тақсимланган параметрли қайишқоқ эластик титрашларни сўндирувчилар тадқиқ қилинган. Т.ф.н. У.Ш. Шамсиев раҳбарлигида локал бирлаштирилган массали коробка типидаги иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ўтказилган, қаттиқ ядроли фазовий системаларни ҳисоблашнинг сейсмодинамик усуллари ишлаб чиқилган. Эластик ва эластик-пластик грунтли заминда жойлашган бириктирилган массали, демпфер қурилмаси мавжуд бўлган, қаттиқ устунли баланд иншоотларнинг тебраниш масалалари кўрилган. Суюқлик билан ўзаро таъсирдаги қайишқоқ-эластик қобиқли конструкцияларни мустаҳкамлиги ва турғунлиги, тўлдиргичли кўп қатламли пластиналар, мослашувчанлик киритилган думалоқ пластиналар тадқиқ қилинган. Профессор К.Ш. Бабамуратов раҳбарлигида мураккаб кучланишларда пластикликнинг турли назариялари бўйича жисмларнинг пластик деформацияланиш жараёнлари таҳлили учун СН-ЭВМ методи қўлланилган ва ривожлантирилган, деформация жараёнларини синиқ траектория кўринишида ифодалаш учун баъзи пластиклик назарияларини қўлланиш соҳалари аниқланган. Мураккаб юкланишлардаги пластиклик масалалари ва эластикликнинг уч ўлчовли масалалари учун чегаравий элементлар усули ривожлантирилган.

1992-2002 йилларда детерминацияланган, эхтимолли ва тўлқинли методлар ривожлантирилган ва грунт билан ўзаро таъсирнинг қайишқоқ-эластик-пластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эластик ва эластик бўлмаган тўлқинлар таъсиридаги ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги тадқиқи қилинган. Ташқи ишқаланишли қайишқоқ эластик стерженда тўлқинларни тарқалиши масалалари, иншоотни грунт билан ўзаро таъсири масалаларида цилиндрик эластик-пластик тўлқинларни тарқалиши, динамик таъсирдаги ер ости қувурларини грунт билан ўзаро таъсирининг ностационар масалалари, дифрация кучларини ҳисобга олган ҳолдаги мураккаб тугунлардаги сейсмодинамика масалалари ечилган. Ер ости қувурлари тизимининг грунт билан ўзаро таъсирининг чизиқсиз характери, ер ости қувурлари диаметрининг грунт билан ўзаро таъсири қонуниятларига таъсири ўрганилган ва ер ости иншоотлари учун динамик коэффицентлар аниқланган. Тадқиқот натижалари 1996 йилда ЎзР Давархитектқурилишқўм томонидан чиқарилган сейсмик мустаҳкам қурилиш норматив хужжатига киритилган.

Турли кўринишдаги ташқи ишқаланишли цилиндрик жисмда деформацияланувчи тўсиқни ўз ичига олган қайишқоқ-эластик ярим фазода тўлқинларни тарқалиши масалалари ечилган. Турли конфигурацияли тўсиқларда ясси эластик тўлқинларнинг ностационар дифракцияси, атроф муҳит билан ўзаро таъсирдаги цлиндрик конструкцияни товуш тўлқинигача атрофи, узун ер ости иншоотларининг грунт билан ностационар ўзаро таъсири ўрганилган. Параллел тонелли ясси тўлқинларнинг ўзаро таъсири, метрополитен поезди харакатидан ҳосил бўлган тўлқинларни тарқалиши грунтни эластик-қайишқоқ-пластиклик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилинган. Цилиндрик ер ости иншоотларининг ва юза ва чуқур жойлашган метрополитеннинг тонелли конструкцияларини ҳисоблашни сейсмодинамик методлари ривожлантирилган. Параллел тонеллар орасидаги оптимал масофа, тоннел чизиғидан биногача мумкин бўлган масофа, думолок тоннел қопламасининг йиғма элементлари билан уланиш нуқталарининг қаттиқлик коэффиценти аниқланган.

Чизиқсиз асосли кўп қаватли биноларнинг тебранишлари ўрганилган, фазовий дискрет ва пластинка-балкали модел асосида динамик таъсирдаги бино ва иншоотларнинг тадқиқ қилиш усуллари яратилган. Қатламли элостомер асосда юқори даражали сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни қуриш технологияси бўйича принципиал янги конструктив ечим ишлаб чиқилган. Қатламли элостомер асослар зилзила вақтида сейсмик юкламалар таъсири интенсивлигини 2 марта камайтириши ўрнатилган. Акселограммалар альбоми яратилган ва ҳақиқий зилзилалар ёзувлари бўйича бинонинг динамик параметрлари аниқланган. Норматив юкламалар учун грунт шароити таъсирини ҳисобга оладиган тузатиш коэффициентлари таклиф қилинган. Олинган натижалар 1997 йилда сейсмик мустаҳкам қурилиш бўйича норматив хужжатларга киритилган.

Пластиклик функционаллари жисм материали наъмуналари юклатилганда СН-ЭВМ методи билан тадқиқ қилинган ва синиқ траектория ва ўртача эгрилик кўринишидаги юкламалар синфи учун металларнинг содда пластиклик назариясини ишончлилик соҳаси аниқлаштирилган.

2003-2012 йилларда статик ва динамик юкламалар таъсирида қалин анизотроп пластиналарнинг икки ўлчовли назарияси тузилган. Материалнинг анизотроп хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бурилишнинг бимоментлик назарияси ва қалин пластина ва қобиқларнинг асосий ўзаро муносабатлари олинган. Айланма цлиндрик тўсиқлар билан ўзаро таъсирдаги ясси тўлқинларнинг фазовий чегаравий масалаларини грунтли муҳитнинг анизотроплилигини ва кўп компоненталигини ҳисобга олган ҳолда ечиш методикаси ишлаб чиқилган.

Мураккаб юкламаларнинг фазовий жараёнлари учун классик пластиклик назариясининг физик ишончлилиги ва ясси жараёнлар ва қайишқоқ-пластик жисмлар учун ҳлатнинг физик тенгламалари тадқиқ қилинган. Мустаҳкам бўлмаган қаттиқ сифатли муҳтларни оқимида структурани тиксотроп зарарланиши ва тикланиши қонуниятлари аниқланган. Йиғилган пластиклик деформацияни ҳисобга олган ҳолда транспорт иншоотларини ҳисоблаш, чизиқсиз қўйилган масалаларда ёриқ жисмларни кучланганлик-дефомацияланганлик ҳолати таҳлилини дастурлари яратилган. Ёриқ жинсли қияликларни мустаҳкамлигини аниқлаш методикаси «Узбекистон темир йуллари» ДАТК амалиётга тадбиқ қилинган.

Динамик таъсир остидаги деформацияланувчан қаттиқ жисмлар билан контактда бўладиган грунтлар деформацияси ва емирилиши назарияси ривожлантирилган. Динамик таъсирдаги узун иншоотларнинг харакатланиш параметрлари «грунт-иншоот» тизимида тўлқин жараёнларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган. Ер ости иншоотларининг сейсмодинамик назарияси ривожлантирилган ва грунтнинг структураси ва консистенциясини, материалини ва контактга кирувчи жисм юзасининг ҳолатини ҳисобга оладиган қаттиқ жисмларни грунт билан ўзаро таъсирининг реологик моделлари ишлаб чиқилган. Ер ости ҳаётни таъминловчи тизимларига сейсмик таъсирларни дифференциал баҳолаш олиб борилган, ер ости иншоотларининг шикастланиш критерийлари умумлаштирилган ва турли назария ва ёндошишларни қўлланиш чегараси аниқланган.

«Грунт–фундамент–бино» тизимининг деформацияланиши қонуниятлари сиқилишнинг ностационар ясси эластик тўлқини таъсири остида тадқиқ қилинган. Бино ва иншоотларнинг мўртлигини, йирик шаҳарларда рўй берадиган кучли зилзилалар оқибатида мумкин бўлган зарар ва йўқотишларни баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган (Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Хива мисолида).

Тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати асосий юкламаларда ва юкламаларнинг айрим комбинацияларида грунтнинг эластик ва эластик-пластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилинган ва сиқувчи кучланишлар ёриқ узилишлар ҳосил бўлишига ва фильтрацияга қарши элементларни ва ўтувчи зоналарни узлуксизлигига олиб келиши мумкин бўлган зоналар топилган.

Деформацмяланувчан қаттиқ жисм механикаси, бино ва иншоотларнинг турғунлиги ва мустахкамлиги йўналишидаги кўп йиллик тадқиқотлар ва ишланмалар ривожига институтнинг етакчи ходимларидан Ш.Р.Ризаев, Ю.Р.Лейдерман, Н.И.Шухгалтер, Х.С.Кариев, А.И.Мартемьянов, Ф.Т.Усманов, В.Е.Попов, Л.И.Бабич, Х.Касымов, Б.М.Мардонов, М.А.Ахмедов, И.Х.Алиев, А.К.Бахтияров, В.Г.Фасахов, Т.К.Абдуллаев, Т.М.Мавлянов, К.С.Султанов, М.Мирсаидов, Р.Н.Мушеев, Д.Ф.Руми, А.Маткаримов, В.А.Омельяненко, С.Джурабеков, Р.Ш.Ямин, Х.С.Сагдиев, К.Дж.Салямова, З.Р.Тешабоев, У.Т.Закиров, Б.С.Куванов, Ш.С.Юлдашев, М.К.Усаров, А.Ходжиметов, И.И.Сафаров, С.А.Абдукадиров, Б.Э.Хусанов, А.Т.Буриев, П.Ж.Маткаримов, М.К.Усаров, Р.А.Абиров, Р.Ш.Индиаминов, Е.В.Рожкова ва бошқалар катта хисса қўшганлар.


Пахтачилик комплекси машиналари ва механизмлари, қишлоқ хўжалиги, енгил ва транспорт машинашунослиги назарияси

Ўзбекистонда замонавий машина ва механизмлар назарияси фани ривожланишининг бошланиши илмий мактабларнинг асосчиларидан академик М.Т. Ўрозбоев ва Х.А. Рахматулин номлари билан боғлиқ. 1943-1953 йилларда пахта хом ашёсини қуритиш ва унинг солиштирма оғирлигини аниқлаш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борилган. Иссиқлик майдони, иссиқлик узатиш ва парланиш жараёнлари ўрганилган, пахтани қаватлар қуритилганда парланиш ва иссиқлик алмашиниш коэффицентлари аниқланган.

1950 йиллардан бошлаб пахта териш машиналари аппаратларини ишлаб чиқиш ва яратиш жараёнлари бўйича иккита йўналишда тадқиқотлар олиб борилган: пахта хом ашёсини чиғаноқдан хаво оқими билан узб олиш ва шпинделли аппаратлар ёрдамида йиғиб олиш. Оқим принципида ишлайдиган пневматик пахта териш машинаси назарияси ишлаб чиқилган. Пневмооқим аппаратининг параметрлари аниқланган ва СХНП-1 пневматив пахта териш машинаси дала шароитида синовдан ўтказилган. Шпинделли машиналарни асосий ишлаш принциплари ишлаб чиқилган, уларнинг ўзига хос конструкциялари ва АНТХ-1,2 вертикал-шпинделли пахта териш машинаси учун мосламалар яратилган.

Турли мақсадларга мўлжалланган машиналарни назарий ва амалий тадқиқотларини кенгайтириш учун 1961 йилда бевосита академик Х.Х. Усманходжаев раҳбарлигида, ҳисоблаш техникасини кенг қўллаш билан механизмлар, машиналар структурси, кинематикаси ва динамикаси бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борилган. Механизмлар звеносида ўзига хос хусусиятлари ва алоқалари билан машиналарни катта синфини қамраб оладиган электромеханик системаларни моделлаштириш методлари ишлаб чиқилган. Машина агрегатларининг математик ва электрон моделлари таклиф қилинган, двигател характеристикасини, кинематик жуфтлик элементларидаги ишқаланишни, массанинг эластиклиги ва ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда механизмлар ва машина агрегатлари ҳаракати масалалари ўрганилган. «Универсал эпи-гипоциклограф» ускунаси яратилган: саттелит юзасидаги нуқталар траекториясини тадқиқ қилиш учун; турли кинематик жуфтлик элементлари орасидаги ишқаланиш, сирпаниш, тебраниш ва буралиш коэффицентларини аниқлаш учун.

Шпинделли терим аппаратларини, пахта териш машиналарини конструкцияларини ва ишлаш принципини таҳлили ишчи органнинг ўзига хос янги конструкциясини - кўтариб турувчи стержен кўринишидаги ва унинг юзасида жойлашган винтли цлиндрик тишли пружинали таркибий шпиндельни яратиш имконини берди. Машинанинг йиғиш аппаратлари таркибий ўз-ўзини тозалайдиган шпинделларини яратиш бўйича маълум ишларни умумлаштириш имконини берган янги типдаги умумлаштрилган динамик кинематик жуфтлик модели таклиф қилинди. Бу натижалар пахта териш агрегатлари назарияси соҳасида янги йўналишни яратишга олиб келди - пахта терими тўлалиги доимийлигини тадқиқ қилиш ва машинанинг вақтга нисбатан унумдорлигини аниқлаш имконини берди. Таркибий шпиндел тортиб олувчи элементининг цилиндрик тишли пружинаси учун янги ўрайдиган станок ихтиро қилинган. Пружинани иссиқ ўраш усулини ҳисобга олган ҳолда янги станок ва конструкцияни такомиллаштириш асосида «Ташсельмаш» ва «Технолог» ИИЧБ мутахассилари билан ҳамкорликда илиб олувчи элементларни ишлаб чиқарувчи линия жорий қилинди.

Тадқиқотлар натижасида сателлит нуқталарининг мутлоқ тезлиги билан планетар механизмлардаги узатиш муносабатлари орасидаги боғлиқлик ўрнатилган, думалоқ бўлмаган планетар механизмларда узатиш муносабатларини аниқлайдиган, Виллиснинг машхур формуласини умумлаштирадиган формула олинган. Пахта териш аппаратлари шпинделлари узатмаларининг сателлит реверсини таъминлаш билан конусга оид муфталарни улашга асосланган янги механизми таклиф қилинган. Вертикал-шпинделли аппаратнинг фрикцион-пружинали узатмаси яратилган, унинг асосий параметрлари олинган ва ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган.

Институт олимлари «Союзмаш-хлопководства» ВПО бўлимлари билан биргаликда кўп меҳнат талаб қиладиган экинни йиғиб олишни механизациялаштириш имконини берадиган бир қатор машиналарни ишлаб чиқишди. «Ташсельмаш» заводи билан хамкорликда пахта тупларига уч марта ишлов беришни амалга оширадиган, икки қаторли осма экспериментал пахта териш машиналари - АНТХ-1,8 ишлаб чиқилган, тайёрланган ва синовдан ўтказилган. Улар давлат синовларида асосий бункерга пахта хом ашёсини териш бўйича энг юқори кўрсаткични кўрсатишди. Олинган натижалар серияли пахта териш машиналарини такомиллаштиришда қўлланилган. Пахта териш машиналарини янги конструкцияларини яратиш бўйича зарур амалий ишлар бажарилган, вертикал-шпинделли аппаратларнинг барабанлари, шпинделлари ва олиб қўйиладиган мосламалрининг тебранишлари тадқиқ қилинган, пахта териш машиналари ва механизмларининг шпинделларини созлаш ва тўхтовсиз ишлашини таъминловчи ишчи валларини резонанс частоталари аниқланган. Тиркама шпинделларни янги турлари ишлаб чиқилган, жумладан қобиқсимон тури - пахта хом ашёсини териш зонасида шпинделни ўзгарувчан тезлиги характеристикаларини таъминловчи ва шпиндел тишларини фаоллигини оширишга имкон берадиган терим аппарати барабани шпинделининг янги узатмаси ишлаб чиқилган. Пастки кўсаклардан пахта хом ашёсини териб олишни механизациялаштириш технологик жараёнининг назарияси ишлаб чиқилди ва унинг асосида шпиндель барабанлари поғонали жойлашган вертикал-шпинделли пахта териш аппарати схемаси яратилди. Кўп қаторли пахта териш машиналари терим аппаратлари айланиш узелларини динамикаси масалалари кўрилган. Диаметраль вентиляторни қўллаш орқали пахта териш машинасининг янги пневмотранспорти яратилди. Терим аппаратининг гиперболик қия съёмниги синовдан ўтказилган.

Республика Хукумати қарори кўра 1986 йилда институт базаси асосида академик А.Д. Глущенко рахбарлигида Юқори самарали пахта териш техникаси яратиш бўйича мамлакат олимларининг биргаликдаги ҳаракатлари билан бирлаштирилган Тармоқлараро илмий-техник марказ (ТИТМ) ташкил қилинган. Вертикал-шпинделли терим аппаратларининг турли технологик схемалари таҳлили ғўза тупига кўп марта ишлов берувчи (МОКХ) терим аппаратини, МХ-1,8 типидаги ярим прицепли пахта териш машинаси ва бошқаларни ишлаб чиқишга имкон берган. Пневматик ва механик подборшчик (тўкилган пахталарни териб олувчи машина), янги бевосита аниқ пахта териш аппарати ишлаб чиқилган. Машина теримида ишчи органларни ва кўсакларни очилиш даражасини пахта хом ашёсининг сифатига таъсирини аниқлаш бўйича кенг масштабли тадқиқотлар олиб борилган. Пахта бўлакларини очилган кўраклардан шпиндел билан чиқариб олишдаги динамик ходисалар ва уларни пахта толасини шикастланишига таъсири ўрганилган. Пахта териш машиналаридаги технологик жараёнларни, терим тўлалигини, пахта териш машинасининг иш сифатини пахта хом ашёси ва пахта толаси кўрсаткичлари бўйича бахолаш методикаси ишлаб чиқилган. Тармоқлараро илмий техник марказ фаолиятининг натижаси 1994 йилда МХ-1,8, ХММ-1,8, ХНП-1,8М, ХС-25 типидаги пахта териш машиналарини яратилиши ва ишлаб чиқаришга жорий қилиниши бўлган. Пахта тупига кўп марта ишлов бериш аппаратли МХ-2,4 машина «Ташсельмаш» ИЧБда тайёрланган ва экспорт қилинган.

Институт ишланмалари пахта саноати комплексининг муҳим муаммоларини ечишга имкон берган. ОВХ-14, ОВХ-28 типидаги пуркагичлар узатмаларининг янги механизмини яратишда қўлланилган ишчи органи узатмаси назарияси етакловчи звено харакатининг берилган қонунияти бўйича ишлаб чиқилган. Валикли жинни майдаловчи пичоғи механизмини тебраниши, толани пахта чигитидан узиб олиш кучи назарий-экспериментал усуллар билан тадқиқ қилинган, валикли жинларнинг майдаловчи органлари узатмалари учун вибрацион механизмлар ўрганилган ва яратилган. Юқори унумдорли кўп валикли жин ишлаб чиқилган. Катта массали кўп тармоқли системаси бўлган машина агрегатлари ўрганилган. Жиннинг ишчи органи элементларига, технологик қаршиликларни ва инерция моментларини кўп тармоқли машина агрегатини ҳаракат динамикасига таъсир этишига, пахта тозалагичнинг ротацион механизмлари ўзгарувчан узатма муносабатларига, валикли жинларни «барабан-пичоқ» бириктиришни турли конструктив вариантларига таъсир этувчи технологик юкламаларнинг коррелацион таҳлили ўтказилган. Толали материални юмшатгич, аррали ва валикли жинларнинг такомиллаштирилган конструкциялари ишлаб чиқилган.

Юртимиз кўнчилик ва мўйначилик саноати ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаштириш ва автоматлаштириш муаммоларини ечиш учун 1982 йилдан институтда олиб борилган тадқиқотлар илмий асосланган параметрли янги кўринишдаги машина ва ускуналарни яратишга қаратилган. Илмий-техник ишлар натижаларидан ЎзР патенти билан ҳимояланган ва турли типдаги валикли технологик машиналарга тадбиқ қилинган узатиш механизмларининг бутун бир синфи ишлаб чиқилган.

1987 йилда институтда академик О.В. Лебедев раҳбарлигида машина гидроузатмалар системаларини конструкциялаш ва эксплуатация ишончлилиги илмий асослари ишлаб чиқила бошланди. Гидроузатмалар системасини такомиллаштириш мақсадида эксплуатацион хусусиятлари яхшироқ бўлган гидравлик суюқлик ўрганилган, ишчи суюқлигининг мойлаш хусусиятларини баҳолаш ва трактор гидроузатмаларига ёпишқоқ мойларни қўллаш ўтказилган. Электрогидравлик узатмаларнинг динамик характеристикалари кириш таъсирининг турли ўзгаришларида, шунингдек гидроузатманинг эгилувчан манипуляцион органи динамикасининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ қилинган.

Горизонтал-шпинделли машиналар терим аппаратларининг технологик жараёнларини моделлаштириш ва оптималлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилган. ЎзР қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Кейс-2022 горизонтал-шпинделли пахта териш машиналаридан фермер хўжаликларида самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар топширилган.

Юқори самарали пахта навларини териш ва дастлабки қайта ишлаш жараёнида машинанинг ишчи органлари томонидан динамик шикастланишини тўплашни умумлаштирилган назарияси яратилган. Толани механик шикастланишини минималлаштиришда бу машиналар ишлашининг рационал режимлари ўрнатилган. Толали материалларни қайта ишлаш учун машина ишчи органларини контакт вақтидаги бир-бирига ўзаро таъсири назарияси пахта ва тери мисолида ривожлантирилган. Ишчи органларининг тебранишини толани шикастланишига таъсирини баҳолаш учун умумлаштирилган моделлар, алгоритмлар ишлаб чиқилган ва сонли тадқиқотлар олиб борилган, шунингдек бундай шикастланишларни камайтирадиган, толани чиқишини ва чигитни сифатини оширадиган техник ечимлар асосланган.

Пахта комплекси машина ва механизмларини амалий тадқиқотлари соҳасида шпинделли пахта териш аппаратларини лойихалаш методлари ривожлантирилган ва фермер хўжаликлари учун 60 ва 90 см қатор оралиқли, ҳар хил турдаги алмаштириладиган териш аппаратли, тракторга универсал монтаж қилинадиган пахта териш машинаси яратилган. Тракторга тиркаладиган пахта машинасининг рационал, ресурстежамкор схемасини ва вақтни ва пахта тайёрлашнинг сифатли кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда турли шароитлар учун пахтага дастлабки ишлов беришда юқори самарали энергия ва ресурстежамкор машина системасини ишлаб туришининг технологик схемаси яратилган. Чуқурқазгич ишчи органининг динамик мустахкамликка ҳисоблаш методи ишлаб чиқилган, уни рационал конструкциялаш методлари БМКБ Агромаш ОАЖга топширилган. Механик трансмиссияли маҳаллий ва чет эл тракторларининг асосий хусусиятлари ўрганилган, узатиш муносабатлари билан трактор ҳаракати қаршиликлари орасидаги боғлиқлик аниқланган. ТТЗ-80 туркумидаги ва бошқа модификацияли ғилдиракли трактор гидротизими конструкциясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Пахта саноати комплекси циклик механизмли машиналар узатмалари динамикасини моделлаштириш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш тизимларини янгиларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, пульсацияланган оқимли толани пневмомеханик тозалагични яратиш, пульсаторли тола конденсори машина агрегати динамикасини ўрганиш ўтказилган ва коденсорни ишлаш самарасини ошириш бўйича тавсиялар берилган. Хам ашё камерасида чигит ажратиш қурилмаси бўлган тола тозалагичнинг аррали цилиндри машина агрегатининг динамик ва математик модели ишлаб чиқилган. 5 ДП-156 М типидаги такомиллаштирилган аррали жин «Бектемир», «Карасу», «Янгийўл», «Пскент», «Алимкент» заводларининг технологик жараёнларига жорий қилинган.

«Кўн ярим маҳсулоти-ташувчи конвейер – ўтиш участкаси – сиқувчи валлар» системали қурилмани яратиш ва ҳисоблаш методлари ишлаб чиқилган. Валикли машина узатиш механизмининг ишлов берилаётган материални хусусиятига таъсирини аниқлаш бўйича ва валикли машиналарни янги узатиш механизмларини назарий-экспериментал тадқиқотлари олиб борилган. Толали листланган материалнинг кучланганлик-деформациялангалик ҳолатини тадқиқ қилиш математик модели яратилган ва ишлов берилаётган материал сифатини валикли машинанинг ишчи валлари билан контакт зонасида ўзгариши қонунияти ўрнатилган. Кўн ярим маҳсулотини текисланиш коэффиценти экспериментал аниқланган. Ишчи валларининг кинематик муносабатларини ишлов берилаётган материалнинг хусусиятга таъсири, сиқиш жараёнидаги хусусиятини ўзгариши тадқиқ қилинган. Валикли жуфтликни динамикаси икки вал орасидаги кўн ярим маҳсулот элементи массаси марказини аниқлаш билан тадқиқи қилинган.

Ресурстежамкор технология ва листли материални технологик машинанинг валикли жуфтлиги контакт зонасига дастлабки узатиш қурилмаларининг юқори самарали, рақобатбардош синфининг илмий асослари яратилган (кўнчилик саноати мисолида). Ишчи механизмли вертикал типидаги валикли машинанинг янги технологияси ва конструкцияси ишлаб чиқилган: вертикал текисликда ишлов бериш зонасига материални узатиш; янги авлод узатмасининг тишли-ричагли узатиш механизмлари ва сиқиш валлари орасидаги босим. Кўн ярим маҳсулотини транспартировка қилиш қурилмасидан валик жуфтлигининг ишлов бериш зонасига бир текис ўтишини, механик ишлов бериш жараёнида ишлов берилаётган кўн ярим маҳсулоти сифатини ва фойдали майдонини чиқишини оширишни таъминловчи кўн ярим маҳсулотини валик жуфтлигининг ишлов бериш зонасига транспартировка қилиш, текислаш ва дастлабки узатиш қурилмаси яратилган.

Пахта тозалаш заводидаги технологик жараёнларни автоматлаштириш бўйича инновация ишланмалари бажарилмоқда (Фарғона вилояти заводи мисолида). Ўзчармпойафзал буюртмасига асосан институт ишланмалари асосида сиқув машинасини чуқур модернизация олиб борилмоқда; ТТЗ-80 трактори гидротақсимлагичини модернизациялаш ишлари бошланган.

Механизмлар ва машиналар механикаси йўналишидаги кўп йиллик тадқиқотлар ва ишланмалар ривожига институтнинг етакчи ходимларидан М.И.Исмаилов, Л.М.Розенблюм, А.А.Каримов, Г.С.Кузибаев, Р.Х.Маликов, К.М.Иногамов, И.Х.Файзиев, Т.Ю.Аманов, К.А.Каримов, С.Б.Ерофеев, Х.Т.Туранов, Х.К.Ильясов, А.И.Усманов, Ш.З.Бахтиаров, А.Идрисов, В.Г.Бережной, Р.Д.Матчанов, Е.Сливинский, Ш.У.Рахматкариев, Р.И.Каримов, А.ЖДжураев, А.А.Ризаев, Г.А.Бахадиров, Г.А.Хромова, М.Т.Ташбалтаев, Р.Р.Худайкулиев, А.Т.Йулдашев, А.А.Шермухамедов, Г.К.Аннакулова, Д.М.Мухаммадиев, А.Т.Абдукаримов, И.К.Хужаев, З.М.Маликов, О.С.Норкузиев, Н.Б.Джураева ва бошқалар катта хисса қўшганлар.


Суюқлик, газ, кўп фазали ва кўп компонентли мухитлар механикаси

1947-1957 йиллардаги суюқлик ва газ механикаси соҳаси тадқиқотлари гидродинамика ва аналитик механик синтези, аналитик динамиканинг уюрмали принципи қарор топган ҳаракатини, ёпишқоқ сиқилмайдиган суюқликнинг ва идеал суюқликинг ясси уюрмали ҳаракатини тадқиқ қилган ЎзР ФА мухбир аъзоси И.С. Аржаних номи билан боғлиқ.

1947 йилда академик академик Х.А. Рахматулин раҳбарлигида ўтказувчан жисмлар аэродинамикаси ва парашют назарияси тадқиқотлари олиб борилган. Икки тезликли ва икки температурали моделда юпқа жисмлар атрофидан оқиб ўтиш жисм деворидага қаттиқ заррачаларнинг аксини, шунингдек деворолди газ оқимини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилган. Пахта хом ашёсини транспортировка қилиш вақтида чигитларни синишини истисно қилишни таъминлайдиган пневматик пахта териш аппаратининг аэродинамик жараёнлари ва пневматик сепаратори тадқиқ қилинган.

1960 йилларда ЎзР ФА мухбир аъзоси Ж.Ф. Файзуллаев рахбарлигида янги йўналиш- Х.А. Рахматулиннинг кўпфазали муҳитлар гидрогаздинамикаси модели, муҳитнинг ўзаро кириб кетиш ҳаракати ва аралашманинг квазигомоген модели асосида ишлаб чиқилган. Трубаларда икки ва уч фазали муҳитларнинг стационар ва ностационар ҳаракати масалалари трубаларда фазаларнинг доимий ва ўзгарувчан ғоваклилигида ечилган. Қувурларни қаршилиги формулалари уларда кўп фазали оқимларни харакатланишида чиқарилган, муҳитларни ўзаро кириб кетиш харакати коэффицентлари аниқланган.

Профессор Ж.А. Акилов раҳбарлигида фазаларнинг бошланғич участкаси узунлиги ва релаксация вақтини ўрганиш бўйича ишлар бажарилган. Аралашмалар ҳаракатининг гидромеханик модели ва фазаларнинг ўзаро таъсири коэффицентини аниқлаш усуллари таклиф қилинган.

1970 йилларда техниканинг муҳим масалалари билан яқин алоқаси бўлган чегара қатлами назарияси ривожлана бошлади. Чегара қатламининг математик назарияси бўйича сиқилувчан ва сиқилмайдиган суюликларнинг стационар ва стационар бўлмаган оқимлари учун кенг тадқиқотлар олиб борилган. Магнитли ишлов беришда суюқлик ва аралашмаларнинг харакати ўрганилган ва магнитли ишлов беришни хўл юзадан парланишни ортишига таъсирининг янги эффекти аниқланган.

Профессор К. Наврузов раҳбарлигида қон томиридаги қон харакатининг биохимик тадқиқотлари ўтказилган. Суюқлик харакатининг турли масалалари деворни эластиклигини, стенозни қон харакатига таъсирини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилган. Хирургияда қўлланиладиган протезларда қон ҳаракатининг гидродинамик ҳисоблашлари бажарилган.

Ер ости суғориш ишларида қўлланиладиган ғовак ва перфоляцияланган деворли трубаларда бир ва икки фазали муҳитлар харакатининг гидродинамик асослари ишлаб чиқилган. Профессорлар А.И. Умаров ва А.А. Шакиров рахбарлигида оз миқдорда қўшилган сувда эрувчан полимерларни суюқлик ва аралашмаларнинг ҳаракат параметрларига таъсири ўрганилган. Сув ҳажмига нисбатан қўшилган 0.001% полимер қаттиқ заррачаларни чўкишини 3-4 марта тезлаштиради, қувур қаршилигини 30%га камайтиради, тешикдан ўтишни 45%га оширади. Суғориш сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган ҳисоблаш методлари ишлаб чиқилган, намлик ўтказувчанлик масалалари транспирация ва буғланишни ҳисобга олган ҳолда ечилган. Ўзгарувчан харажатли очиқ оқимларда икки фазали муҳитларни ҳаракати масалалари ечилган ва ювилиб кетиши мумкин бўлган оқим зоналари ўрнатилган.

М.И.Исмаилов раҳбарлигида турли типдаги тупроқларни шамол қаршилигига чидамлилиги оқим бўйлаб босим градиенти мавжуд бўлганида тузилишига, намлигига, юза эрозиясининг характерига, шунингдек штоб блан кириб келаётган оқимнинг гирдобли ҳаракатига боғлиқ ҳолда аниқланган. Эрозияга қарши турли концентрациялар билан ишлов берилган тупроқ учун пуфлаш ва учириб кетиш интенсивлиги тезлигининг бошланишини аниқлаш учун аналитик ифода ўрнатилган.

Реакция қилувчи газларнинг турбулент оқими назарияси соҳасида тадқиқотлар олиб борилган. Профессорлар Ф. Алиев ва З.Ш. Жумаевлар раҳбарлигида кимёвий мувозанат оқим, шунингдек кимёвий реакция мавжудлигидаги диффузион ёниш жараёнида ясси ва думалоқ гирдобли (турбулент) оқимларда реакция қилувчи газларнинг ҳаракатида иссиқлик модда алмашинуви ўрганилган. Ер ости ва босимли сувларни тебраниши прогноз қилиш, газ конларини оптимал ҳисоблаш бўйича бир қатор муҳим амалий масалаларни ечиш учун математик моделлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилган.

1983-1991 йилларда ўтказувчан қувурларда икки фазали мухитларнинг ностационар харакати, икки фазали аралашма билан тўйинтирилган ғовак муҳитлар механикаси тадқиқ қилинган. Турли релаксация ва ретартация вақтли эластик-ёпишқоқ-инерт деформацияланувчи туташ муҳитларнинг ўндан ортиқ моделлари ишлаб чиқилган. Ёпишқоқ-инерт деформацияланувчи муҳитларнинг гидродинамик ҳаракатини бир ва икки ўлчовли масалаларини ечиш билан оқимнинг асосий гидродинамик параметрларини тақсимланиш қонунияти ўрнатилган.

Тадқиқотларнинг 1992-2002 йиллардаги ривожи А.И. Умаров, А.А. Шакиров, И.Н. Хусанов ва З.М. Маликовларнинг қувурдаги суюқлик, кўп фазали, кўп компонентали аралашмалар ҳаракати, чегаравий қатламлар, ғовак мухитлар, реологияни ҳисобга олган холда пневмо-гидротранспорт ва иссиқлик масса алмашинуви масалалари ечилган ишларда ёритилган. Фаза ва компоненталар орасидаги иссиқлик-масса алмашинуви жараёни қувурларда аралашмаларни оқишида куч ва энергетик ўзаро муносабатларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилинган. Тезликларни, оқим босимларини ва муҳит консентрацияларини оқим ва қувур кесими бўйлаб тақсимланиш қонуниятлари ўрнатилган ва гидротранспорт ва ёнишнинг самарали усуллар тавсия қилинган. Эластик-ёпишқоқ-инерт деформацияланувчан муҳитларнинг реологик хусусиятлари ўрганилган ва аниқ гидродинамик жараёнлар учун берилган физико-механик ва реологик параметрли аралашмаларни олиш усуллари тавсия этилган. Фазали-ўтиш ходисалари жараёни механик жараёнларни жадаллаштириш мақсадида кимёвий, озиқ-овқат ва нефтгаз саноатига мос ҳолда конденсацияланувчан буғланувчан ходисаларда тадқиқ қилинган. Аралашмаларни транспортировка қилишнинг самарали усуллари аниқланган, кавитацион жараёнлар механизми, шунингдек тупроқларни сувли шамолли эрозияси қонуниятлари ўрнатилган.

2002-2012 йилларда қувурларда, очиқ оқимларда аралашмалар ҳаракатида, нефт ва газларни ташишда (транспортировка қилшда) кўп фазали ва кўп компонентали муҳитларнинг фундаментал назарияси ривожлантирилган. Ёпишқоқ-пластик (Шведов-Бингам модели) ва ёпишқоқ-инерт суюқликни қия тексликдан оқиб келиши (И.Хусанов модели) масалалари ечилган. Босим импульсининг тарқалиши тадқиқ қилинган. Деформацияланувчан қувурларда турли реологик хусусиятли сиқилувчан суюқликни оқишида босим импульсини тарқалиши тадқиқ қилинган. Аралашмада ҳавонинг концентрациясига боғлиқ холда гидравлик зарбанинг тарқалиш тезлиги учун ҳисоблаш фомуласи олинган.

Амалий тадқиқотларда ётқизилган қувурларни пачоқланиши сабабларини аниқловчи усуллар ва скважиналарни бурғилаш ва эксплуатация қилиш даврида юзага келиши мумкин бўлган асорат ва ишдан чиқишларни олдини оладиган технология ишлаб чиқилган. Математик моделлаштириш, ҳисоблаш ва тажриба орқали манбадан 2700-3000м. оралиқдаги туз қатламли зонада ётқизилган қувурларни пачоқланиши ўрнатилган. Тадқиқотлар скважиналарни бурғилаш ва ишлатиш вақтида қувур колонналарини пачоқланиш сабабларини аниқлаш имконини берган. Туз қатлами интервалда скважина қувурларини пачоқланишини олдини оладиган усул ишлаб чиқилган.

Нефт дебитини ва скважинани фонтан усули билан ишлатиш даврини оширувчи газли-суюқликли оқимнинг тузилишини гидромеханик ўзгартирувчи ишлаб чиқилган. Қўшимча ташқи энергия ишлатмасдан скважинанинг насоскомпресли қувурида ҳаракатланувчи, қурилма орқали амалга ошириладиган газ-нефт оқимидаги мажбурий циклик гидродинамик жараёнлар нефт дебетини 10-20%га оширади, газ факторини 30%га камайтиради, қатлам босимини тежамкор ишлатиш имконини беради, скважинани эксплуатация қилишни фонтан даврни 1-2 йилга узайтиради. Скважинани горизонтал бурғилашда аралашма оқишини энерготежамкор структурасини реализация қилишнинг гидродинамик усули ишлаб чиқилган, скважинанинг горизонтал участкасида бурғиланган тоғ жинси зарраларини транспортировка қилишни тадқиқ қилиш учун тажриба қурилмаси яратилган.

Эгри чизиқли каналларда чанг оқими динамикаси математик моделлаштирилган ва саноат чиқинди газларини тозалаш учун янги чанг ютгич ишлаб чиқилган.

Суюқлик, газ, кўп фазали ва кўп компонентали мухитлар механикаси соҳасидадаги кўп йиллик тадқиқотлар ривожига институтнинг етакчи ходимларидан К.Ш.Латипов, Э.А.Багранов, О.Норкабулов, С.Джурабеков, С.Абидов, А.Азизов, А.Абдурахимов, У.Мамбетов, Т.Ахраров, Б.Тошев, Ф.Буранов, Ш.Ахмедов, З.Сейдаметова, Ш.Алимухамедов, Х.Мирхамидова, У.Нурматов, Г.Н.Цой, А.А.Ризаев, А.Т.Йулдошев ва бошқалар катта хисса қўшганлар.