Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

"Механика муаммолари" Ўзбекистон журнали ҳақида

"Механика муаммолари" Ўзбекистон журналининг таъсис этувчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Журнал 1992-йилдан бери чоп этилади, 2006-йил Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигидан қайта рўйхатдан ўтказилган(сертификат №0050, ISSN 2010-7250).

Журналда умумий механика, деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, суюқликлар, плазмалар ва газлар механикаси, грунтлар механикаси ва механиканинг турли соҳаларда(қурилиш, сув муаммолари, енгил саноат механикаси, қишлоқ хўжалиги машиналари, автотранспорт, темир йўл соҳаларида) қўлланилиши, саноат корхоналарининг механика бўйича мақолалари анъанавий нашр этилади.

Нашр тили: Ўзбек, Рус ва Инглиз тиллари.

Журналнинг мақсади – илм-фан ривожига ёрдам бериш учун, механика ва унинг тадбиқи соҳасидаги янгиликларни, тадқиқотлар натижаларини, ютуқларини ва янги ғояларини илмий ходимларга, мутахассислар, магистрлар, докторантлар, фан ва техника соҳасида ўзаро боғланган мутахассисларга етказишдан иборатдир.

Асосий вазифаси:

  • - Механика ва унинг тадбиқи соҳасидаги юртимиз ва хорижий олимларнинг илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва экспериментал фаолияти натижаларини акс эттириш;
  • - Олий таълим профессор-ўқитувчилар, ИТИ ва ишлаб чиқариш ходимларини тадқиқотлар натижалари балан таништириш;
  • - Илмий ташкилий муҳит ташкил этиш ва Ўзбекистон фани асосий ютуқларини тарғиб этиш;
  • - Фанда дунёнинг яқин ва узоқ хорижий давлатлари ҳамкасблари орасида маваффақиятлар ва тажрибалар алмашиш;
  • - Юқори даражадаги мутахассис ҳисобланувчи, обрў қозонган муаллифларни журналда мақола чоп этишга жалб қилиш;
  • - Россия ва ҳорижий машҳур мутахассисларни жалб қилиб тахририятни ва рецензентлар гуруҳини кенгайтириш;
  • - Ҳалқаро маълумотлар базасига қўшиш;
  • - Ўзбекистонда ва хорижда журналнинг ҳаммабоп ва очиқлиги ошириш.

Ихтисослиги:

Журналда механика ва унинг татбиқи сохасидаги мақолалар нашр этилади.

Журналнинг ўзига хослиги.

Журнал умумий механика, деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, суюқликлар, плазмалар ва газлар механикаси, грунтлар механикаси ва механиканинг турли соҳаларда(қурилиш, сув муаммолари, энгил саноат механикаси, қишлоқ хўжалиги машиналари, автотранспорт, темир ёл соҳаларида) қўлланилишидаги ҳамма асосий йўналиш тадқиқотларини қамраб олади. Техноген ва табиий характердаги фавқулодда ҳолатларда хавфни камайтириш, баҳолаш бўйича тавсияномалар (сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа). Махсус сонларида журналнинг тематикаси бўйича алоҳида илмий-техник муаммоларга бағишланган, жумладан халқаро конференция, симпозиум ва семинарлар материаллари чоп этилади. Алоҳида рубрика остида ёш олимларнинг мақолалари, илмий ахборотлар, механика янгиликлари(хроника) чоп этилади. Журнал техника ва физика-математика фанлари бўйича илмий даража олиш учун тадқиқотчиларнинг мақолалари чоп этиладиган механика соҳасидаги Ўзбекистоннинг асосий илмий нашри ҳисобланади.

Журнал Ўзбекистон Республикасининг барча регионлари бўйича тарқатилади.Маблағ билан таъминлаганлиги – журнал ўз ўзини қоплаш ҳисобига ишлайди.

БОШ МУҲАРРИР

Рашидов Турсунбай Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори. Мураккаб тармоқли ер ости иншоотлари сейсмодинамик назариясининг асосчиси ва муаллифи, республикада сейсмик мустаҳкамлик илмий мактабининг раҳбари, механика соҳасидаги ҳар томонлама илмий изланишларни ва унинг натижаларини халқ хўжалигига тадбиқ қилишнинг ташкилотчиси, Ўзбекистонда фан, техника ва олий таълимни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган жамоат арбоби.

Т.Рашидов 1934-йил 27-майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1951-йили Ўрта Осиё Давлат (Ўзбекистон Миллий) университетининг физика-математика факултетига ўқишга кириб, уни 1956-йилда "Механика" мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган. Университетни тугатгач, академик М.Т.Ўрозбоев раҳбарлигида аспирантурани ўтади ва 1959-йили аспирантурани тугатгач, ЎзР Фанлар академиясининг Механика институтига йўлланма бўйича ишга кирди, у эрда кичик илмий ходим лавозимидан(1959-йил) то институт директори (1966-йил 26-апрели - 1974-йилгача) лавозимигача кўтарилди. 1959-йилдан буён узлуксиз шу институтнинг "Сейсмодинамика" бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Т.Рашидовнинг дастлабки ишлари бинолар ва узун ер ости қувурларининг сейсмик кучлар таъсиридан тебраниши масалаларига қаратилган бўлиб, грунт билан иншоотнинг ўзаро нисбий алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда сейсмик мустаҳкамлик динамик масалаларини ечишга бағишланган.

Т.Рашидов 17 монография, 500 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган бир қанча муаллифлик гувоҳномаларига эга, 50 дан ортиқ илмий асарлар ва тўпламларга масъул муҳаррирлик қилган, унинг бевосита раҳбарлигида 7 та фан доктори ва 45 дан ортиқ фан номзодлари ва PhD тайёрланган. Шогирдларидан 5 киши Ўзбекистон Республикаси Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, 15 киши эса Ёшлар ташкилотининг фан ва техника соҳасидаги мукофотига сазовор бўлишган. Шогирдларининг кўпчилиги вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари ҳамда йирик корхоналар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ва кафедра мудирлари бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат ва Собиқ Иттифоқ Вазирлар Маҳкамаси қурилиш йўналишидаги мукофотининг совриндори. 2018-йил "Меҳнат Шуҳрати" ордени билан тақдирланган.