Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

"Механика муаммолари" Ўзбекистон журнали учун мақола тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби

Мақола ҳажми 4-5 бетдан ошмаслиги керак. Мақола матни А4 форматда, Microsoft Word редакторида электрон вариантда топширилиши керак. Бетлар чегараси чапдан – 2 см; ўнг, тепа ва пастдан – 2.5 см. Мақола матни бир интервалда, 11 пт ўлчамли Times New Roman шрифтида ёзиб, 2 нусхада топширилади. Ҳар бир нусхада мақола охирида муаллифлар имзоси бўлиши талаб этилади.

Мақолага адабиётлар рўйхати, ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация қўшимча қилинади (ҳажми 3-4 қатор). Мақолани биринчи бетида УДК, муаллифнинг (муаллифлар) исми фамилияси, мақолани номи бош харфлар билан ёзилган бўлиши керак. Адабиётлар рўйҳатидан кейин мақола тақдим этилаётган институт ёки ташкилот номи ва мақола топширилган сана кўрсатилиши. Алоҳида бетда мақола тақдим этаётган муаллифлар ҳақида маълумотлар, электрон почта манзили ва улар билан боғланиш мумкин бўлган алоқа телефонлари келтирилади.

Ҳар бир мақолага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- экспертиза хулосаси;

- лаборатория (кафедра) ёки муаллиф ишловчи ташкилот семинари хулосаси;

- журналнинг бош муҳаррири академик Т.Р. Рашидов номига ташкилот раҳбаридан расмий хат.

Тақдим этилган мақола бир неча марта дастлабки экспертизадан ўтказилади. Экспертиза натижаларига боғлиқ ҳолда мақола муаллифга қайтарилмайди. Мақолани журналда чоп этиш масаласини бош муҳаррир тақдим этилган мақола йўналиши бўйича таҳририят аъзолари билан биргаликда ҳал қилади. Мақолага рецензентнинг кўрсатган камчилликлари муаллиф тўғрилаб қайтадан таҳририятга топширади. Қайта ишланган мақола таҳририятда қайтадан кўриб чиқилади. Янги вариантдаги мақоланинг қўл ёзмаси тайёр бўлганидан сўнг, муаллиф рецензентнинг кўрсатган камчиликлари ва саволларига батафсил жавоб бериб, қайта ишлаш жараёнида мақолага киритган ўзгартиришларини келтириб ўтилган хат қўшимча қилади. Мақола чоп этишга қабул қилингандан сўнг мақола муҳаррир томонидан таҳрир қилинади.

Адабиётлар рўйҳати:

Ҳаволада адабиётларга кўрсаткичлар квадрат қавслар ичида ва учраш тартибида кўрсатилади. Адабиётлар рўйхати мақола охирида ГОСТ талабларига мос ҳолда расмийлаштирилади(қуйида адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш бўйича мисоллар келтирилган).

  • 1. Ляхов Г.М. Волны в грунтах и пористых многокомпонентных средах. М.: Наука,1982. – 286с.
  • 2. Сагдиев Х.С., Саидий С.А., Тешабоев З.Р., Фасахов В.Г. Инженерный анализ последствий землетрясения 20.07.2011 г. // Проблемы механики. 2011. № 2. С. 8 – 13.
  • 3. Ашрабов А.А. К исследованию контактных взаимодействий в трещинах железобетонных элементов // Сб. трудов РААСН. М., 2009. С. 89 – 94.