Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

admin 2020-07-07

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти

Новая страница 1

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти

Чўл тракторининг ҳақиқий бурилиш радиуси, буровчи момент ва трактор бурилишига қаршилик қилувчи моментларга боғлиқлиги аниқланди ва уларнинг математик ифодалари олинди.

Турли кўринишдаги таъсирларда тугун билан бириктирилган ер ости қувурларнинг динамик устуворлигини ҳисоблаш схемаси ишлаб чиқилди.

Айланма парабалоид шаклидаги қобиқларни мураккаб юкланиши ҳолати бўйича ЭҲМ дастури тузилди ва сонли ечимлар олинди.

Сейсмик кучлар таъсирида гидротехник иншоотларнинг ўзгарувчан қалинликка эга пластинасимон динамик моделини чекли-айирмалар усулидан фойдаланиб ҳисоблаш методи ишлаб чиқилди.

Сейсмик кучларга ҳисоблаш ва инструментал тадқиқ натижаларига асосланиб Тошкент ва Андижон шаҳарларида 1950-70 йилларда қурилган мактаб бинолари сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрлари талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Бимоментларни ҳисобга олган ҳолда қатламли пластинасимон модель асосида биноларнинг бўйлама тебранишини ифодаловчи ҳаракат тенгламалари тузилди.

Сирғалиш режимида ишлайдиган икки каскадли гидравлик тизимнинг гидромоторли кучайтиргич қисмининг ҳаракат тенгламалари келтириб чиқарилди.

Етакловчи ва етакланувчи звеноларининг айланиш марказлари семмитрик харакатланувчи тишли-ричагли дифференциал узатиш механизимининг ҳаракатланувчи макети деталларининг ишчи чизмалари чизилди.