Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

admin 2020-10-08

БУЮК ИНСОН ВА БУЮК ОЛИМ ОЛАМДАН ЎТДИ

Новая страница 1

Т.Р. Рашидов 1934 йил 27 майда Тошкент шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, 1951 йили Ўрта Осиё Давлат (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) университетининг физика-математика факультетига ўқишга кириб, уни 1956 йилда «механика» мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлади. Университетни тугатгач, академик М.Т. Ўрозбоев раҳбарлигида аспирантурани ўтади ва 1959 йили уни тугатгач, ЎзР Фанлар академиясининг Механика институтига йўлланма бўйича ишга кирди. У ерда кичик илмий ходим лавозимидан (1959 йил) то институт директори (1966 йил 26 апрелдан – 1974 йилгача) лавозимигача кўтарилди. 1959 йилдан буён узлуксиз шу институтнинг «Сейсмодинамика» бўлимига раҳбарлик қилмоқда.

Т.Р. Рашидов сермаҳсул олим сифатида 17 монография, 520 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган, 16 муаллифлик гувоҳномаларига эга, 70 дан ортиқ илмий асарлар ва тўпламларга, «Механика муаммолари» Ўзбекистон журналига масъул муҳаррирлик қилган, унинг бевосита раҳбарлигида 7 та фан доктори ва 44 та фан номзодлари тайёрланган. Шогирдларидан Ё.Н.Мубораков Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклигига сайланган, 6 киши Ўзбекистон Республикаси Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, 15 киши эса Ёшлар ташкилотининг фан ва техника соҳасидаги мукофотига сазовор бўлишган. Шогирдларининг барчаси республика ва вилоят миқёсидаги масъул ходимлар, йирик корхоналар раҳбарлари, олий ўқув юртларининг масъул лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори (1966-1974), Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори (1974-1979) вазифаларида ҳамда Тошкент автомобил йулларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплатацияси институти ташкил бўлганидан бери ҳамкорликдаги ишларида Т.Р. Рашидов бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари савиясини ошириш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашни кенгайтириш, ҳисоблаш марказларини яратиш, юқори сифатли мутахассис ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича катта ишлар олиб борди.

Т.Р. Рашидовнинг илмий-педагогик фаолияти «Ҳурмат Белгиси», «Меҳнат шуҳрати» орденлари, «Шавкатли меҳнати учун» юбилей медали, «Ўзбекистон конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган. 1978 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони берилган.

Ўз юрти ва халқига чексиз муҳаббат, ишига садоқат, фандаги ҳолислиги ва юксак меҳнат қобилияти, ўзига ва шогирдларига нисбатан талабчанлиги туфайли Т.Р. Рашидов республика механиклари орасида ҳамда ўзи фаолият кўрсатаётган жамоада катта ҳурматга эгадир.