Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар
сейсмик мустаҳкамлиги институти

Admin 2019-08-04

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ТАЖРИБАЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Новая страница 1

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ТАЖРИБАЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан ташаббуслари ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг саъйи ҳаракатлари билан республикамизнинг 26 нафар олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий тадқиқот институтларининг илмий ишлар бўйича директрор ўринбосарлари 2019 йил 22 июлидан 5 августигача, 2 ҳафта мобайнида Беларусь Республикасидаги илмий тадқиқотлар, техника ва технологиялар, таълим, инновациялар соҳасида тўпланган тажрибаларни ўрганиш бўйича стажировка ўтамоқдалар.

Тажриба алмашиш стажировкасини Республика олий мактаб институти (Республиканский институт высшей школы) ташкил этган бўлиб маҳсус дастур асосида Беларусь республикасидаги таълим, илмий тадқиқотлар, техника ва технологиялар, илмий-инновацион муҳит билан батафсил таништирмоқда.

Стажировканинг дастлабки кунида Беларусь республикасининг таълим вазири И.В. Карпенко, Фан ва технологиялар қўмитасининг ўринбосари С.С. Щербаков билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда И.В. Карпенко Беларусь республикасидаги замонавий таълимнинг ҳозирги ҳолати, келажак истиқболлари билан таништирди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда И.В. Карпенко Ўзбекистон республикасидаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликлар ҳақида ҳам батафсил тўҳталди ва келажакда юртимизнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлашини ҳамда бу соҳада бизларни ҳам фаол қанташишга таклиф этди.

С.С. Щербаков Беларусь республикасидаги илмий-инновацион фаолият ва ундан олинган натижаларни иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этилиши ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш соҳасидаги тажрибалар ҳақида батафсил тўҳталди. Бу ердаги илмий лойиҳаларни топшириш ва амалга ошириш йўллари экспертизадан ўтказиш босқичларини батафсил тушинтирди. Учрашув сўнгида С.С. Щербаков Беларусь республикаси Ўзбекистон республикасининг олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари билан илмий ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканини билдирди.

Стажировканинг кейинги кунларида Беларусь давлат университети, Беларусь давлат техника университети, Беларусь давлат медицина университети, Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетларидаги таълим, илмий тадқиқот, инновациялар ва тижоратлаштириш соҳасидаги ишлар билан танишдик.

Ўйлаймизки, Беларусь республикасидан ўрганадиган илғор тажрибалар жуда кўп. Кейинчалик бу ерда ўрганилган тажрибаларни, олинган малака ва кўникмаларимизни республикамизнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантиришда кенг фойдаланамиз.

 

Механика ва иншоотлар сейсмик

мустаҳкамлиги институти илмий ишлар

бўйича директор ўринбосари Д.А.Бекмирзаев